Mahalla fondi logosi
Mahalla fondi logosi
O'zbekiston "Mahalla" xayriya jamoat fondi

Fond haqida

“Маҳалла” хайрия жамоат фонди - юридик шахслар томонидан ихтиёрий мулкий бадаллар қўшиш асосида ташкил этилган, хайрия, ижтимоий, маданий, маърифий ёки бошқа ижтимоий фойдали мақсадларни кўзлайдиган ҳамда ташкилий-ҳуқуқий шакли жамоат фонди бўлган нодавлат нотижорат ташкилотдир.
Фонди мақоми – фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига, илғор тажрибаларини оммалаштириш, фаолиятини аниқ йўналтирилган асосда аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, фуқароларнинг маърифий-маданий, ижтимоий-сиёсий фаоллигини оширишда қўллаб-қувватлаш ишларини амалга оширади.

Maqsad va vazifalarimiz

Asosiy maqsad — mahalladagi har bir insonni e’tiborda tutish va manzilli ko‘mak ko‘rsatish.

Faoliyat yo‘nalishlari

Ramazon oyida “ezgu amal” va “mehr va ko‘mak” tamoyillari asosida aksiyalar o‘tkaziladi.

Hududlardagi bo‘limlar va hamkorlar

Fond haqida Toshkent shahri va viloyati, shuningdek boshqa viloyatlardagi mahallalar bilan hamkorlikda ishlaydi.

Qadriyatlar va tamoyillar

Saxovat, shaffoflik, hamkorlik va mas’uliyat — Fond haqida faoliyatining asosiy tamoyillari.

Фонд вазифалари:

фуқаролар йиғинларига ижтимоий, сиёсий барқарорлик, тинчлик ва осойишталикни таъминлашда ҳамкорлик қилиш, ёрдамлар кўрсатиш ҳамда аҳолининг яшаш шароитларини яхшилаш ва қулай шарт-шароитлар яратиш, тартибга келтириш ишларида иштирок этиш ҳамда молиявий кўмаклашиш;

фуқаролар йиғинлари фаолияти билан боғлиқ харажатларни, ходимларини бир йилда бир марта тўланадиган лавозим маоши миқдоридаги моддий ёрдам кўрсатиш ва бошқа харажатларини молиялаштириш;

фуқаролар йиғинлари фаолиятини ўрганиш, таҳлил қилиш, улар манфаатларини қонун асосида ҳимоя қилиш, истиқболли ғоялар ва лойиҳаларини амалга оширишда иштирок этиш, молиявий томонлама қўллаб-қувватлаш; ижтимоий ҳимояга мухтож, боқувчисини йўқотган оилалар, ёлғиз кексалар, фахрийлар, ногиронлар, етим-есирларга ҳамда табий офатлардан талофат кўрган фуқароларга моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш ҳамда ночор қийналган оилалар уйларини таъмирлаш ҳамда хорижий давлатларда даволанишларида моддий ёрдамлар кўрсатиш;

фуқаролар йиғинлари моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, биноларини таъмирлаш, қуриш ҳамда янги бино билан таъминлашда молиявий томондан кўмаклашиш; ҳудудларда ижтимоий-иқтисодий ҳолатларни яхшилаш, аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш, ички йўллар, кўп қаватли уй-жойларни таъмирлашда ёрдамлар кўрсатиш;

ижтимоий-иқтисодий соҳаларни ривожлантириш, илғор технологияларни жорий этиш, маънавий-маданий тадбирлар, марказий экспозицион кўргазмаларни ташкил этишда молиявий қўллаб-қувватлаш, туризм соҳасини ривожлантиришга қартилган чора-тадбирларни амалга ошириш;

эпидемия ва пандемияга қарши курашиш уни олдини олиш аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматлар ва ёрдамлар сифатини яхшилаш, фуқароларнинг ижтимоий муҳофаза қилиш, саломатлигини мустаҳкамлаш; тегишли ташкилотлар, халқаро, чет эл юридик ва жисмоний шахслар билан ҳамкорликда стартоп бизнес лойиҳаларни ижтимоий шериклик асосида амалга ошириш, илм-фан ҳамда ишлаб чиқариш соҳаларини қўллаб-қувватлашда иштирок этиш.
  • Ehtiyojmand oilalarga oziq-ovqat va moddiy yordam.
  • Ma’naviy-ma’rifiy tadbirlar tashkil etish.
  • Kutubxonalar fondini boyitish va kitobxonlikni targ‘ib qilish.
  • Mahalla faollari bilan muntazam xayriya aksiyalari.

Фонд тарихи:

Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамоат фонди 22.10.1992 йилда таъсисчилар конференциясида юридик ва жисмоний шахсларнинг ихтиёрий бадаллари ҳисобидан ташкил этилган.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 18.06.2020 йилда 44-П-сон билан фонд Устави қайта давлат рўйхатидан ўтказилган.

Фонд тузилиши:

  • - Васийлик кенгаши;
  • - Марказий тафтиш комиссияси;
  • - Республика бошқаруви;
  • - Ҳудудий бўлим (вилоятлар ва Тошкент шаҳар бўлими) бошкарувлари.

Раҳбарият:

Boshqaruv raisi

Usmanov Dilshodbek Abdumannonovich

“Маҳалла” фонди тизими фаолиятини бошқаради, стратегик қарорлар қабул қилади ва умумий натижа учун тўлиқ жавобгар ҳисобланади. Давлат ташкилотларида у юқори ташкилотлар сиёсати ва қонунчилик асосида иш юритади.

Rais o'rinbosari

Djabbarov Sayfullo Saidkarimovich

Tашкилотда стратегик ва кундалик фаолиятни мувофиқлаштирувчи асосий лавозимлардан бири ҳисобланади. У раҳбарга яқин ёрдамчи бўлиб, белгиланган йўналишлар бўйича тўлиқ масъулиятни ўз зиммасига олади.

Bosh Buxgalter

Djalilov Jamshid Tuxtasinovich

Tашкилотда молиявий ҳисоб-китоблар, бухгалтерия ҳисоби ва солиқ интизоми учун тўлиқ жавобгар асосий мансабдор шахс ҳисобланиб, берилган вазифа ва топшириқларни белгиланган қонунчиликка риоя этган ҳолда қатъий тартиб асосида амалга оширади.

Ижро аппарати:

Tadbirkorlikni qo'llab-quvvatlash, shartnomalar bo'imi boshlig'i

Azizov Abdumurot Abduvaxobovich

Tашкилотда бизнесни ривожлантириш, тадбиркорлар билан ишлаш ва барча шартномавий муносабатларни тўғри йўлга қўйиш ишларни амалга оширади.

Moliya - iqtisod bo'limi bosh mutaxassisi

Bahromov Mavlonbek Erkin o'g'li

Tашкилотнинг молиявий барқарорлиги, бюджет ва хомийлик маблағларини самарали тақсимлаш ва иқтисодий режалаштиришни таъминлайди.

Kadrlar bosh inspektori

Ergashbayeva Mamura

Фонд тизимида кадрлар ҳисобини юритиш ва меҳнат қонунчилигига риоя этилишини таъминлайди

Devonxona va murojaatlar bilan ishlash bo'imi bosh mutaxassisi

Jumanov Nurbek Zokir o'g'li

Фонд тизимида ҳужжат айланиши, расмий ёзишмалар ва фуқаролар мурожаатларини қабул қилиш, рўйхатга олиш, назорат қилиш ва ўз вақтида ижросини таъминлаш ишларини амалга оширади.

Xalqaro aloqalar va grantlar bilan ishlash bo'yicha bosh mutaxassis

Zarifova Sagina Siddiq qizi

Tашкилотнинг ташқи алоқаларини ривожлантириш, хорижий ҳамкорлар билан ишлаш ва грант маблағларини жалб қилиш ишлари билан шуғулланди.

Xo'jalik bo'lim mudiri

Qazaqbayev Timur Urakbayevich

ташкилотнинг моддий-техник базаси, бинолари, инвентарлари ва хўжалик ишларининг тўғри ташкил этилиши ҳамда узлуксиз ишлашини таъминлайди.

худудий бўлимлар:

Xarita yuklanmoqda...

Тизимдаги ташкилотлар:

logo

IPEK PREMIUM MChJ

Direktor: Samedov Odiljon Abdukadirovich

Toshkent shahar, Mehmondo'st ko'chasi 26-uy

logo

Qadriyat qanoti MChJ

Direktor: Djabbarov Sayfullo Saidkarimovich

Toshkent shahar, Mehmondo'st ko'chasi 26-uy

logo

Mahalla tadbirkori MChJ

Direktor: Kozimov Ulug'bek Mamadaliyevich

Buxoro shahar, Namozgoh ko'chasi 100-uy

Қилинадиган ишлар:

Eng samarali ijtimoiy loyihalarni aniqlash va manzilli qo'llab-quvvatlash.

Hududlar kesimida ehtiyojmand oilalar uchun raqamli monitoring platformasini joriy etish.

Mahalla infratuzilmasini mustahkamlashga qaratilgan hamkorlik dasturlarini kengaytirish.

Xayriya mablag'lari shaffofligi va jamoatchilik nazoratini yanada kuchaytirish.

Xayriya tadbirlarini tashkil etish bo'yicha hamkorlik

Fond faoliyatiga qo'shiling

Hamkorlik va ijtimoiy tashabbuslar orqali aholi farovonligiga hissa qo'shamiz.